Аёл киши қўлига узук тақиши
Ассалому алайкум! Мен бир жойда турмушга чиққан аёл қўлига битта бўлса ҳам узук тақиши керак, боласини таглигини алмаштирганда қўли макрух бўлмайди деган гапни эшитдим. Бу гап қанчалик тўғри? Ростдан зам узук қўлни макрух бўлишдан асрайдими? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳамма вақт аёл кишининг қўли эркак кишининг қўлидан фарқ қилиб туриши керак. Аёллигига далолат қилувчи белги қўлида бўлиши керак. Сиз масалани нотўғри эшитибсиз ёки айтган нотўғри айтибди. Боланинг нажосатини тозалаганда узукнинг орасига нажосат кириб қолиши бор. Шунинг узуги бор аёл учун тозалаш вақтида ечиб қўйиши керак. عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَوْمَتِ امْرَأَةٌ مِنْ وَرَاءِ سِتْرٍ بِيَدِهَا كِتَابٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَبَضَ يَدَهُ، فَقَالَ: مَا أَدْرِي أَيَدُ رَجُلٍ أَمْ يَدُ امْرَأَةٍ؟ قَالَتْ: بَلْ يَدُ امْرَأَةٍ، قَالَ: لَوْ كُنْتِ امْرَأَةً لَغَيَّرْتِ أَظْفَارَكِ بِالْحِنَّاءِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл парда ортидан қўли ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб узатди. Бас, у зот қўлларини тортдилар ва:
«Билмадим, бу эркакнинг қўлими, аёлнинг қўлими?» дедилар.
«Аёлнинг қўли», деди у.
«Аёл бўлсанг, тирноқларингга ҳинно қўйиб олсанг бўлмасмиди», дедилар у зот».
Иккисини Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Яққол кўриниб турибдики, Исломда аёл кишиларнинг ўзларига қарашларига, гўзаллик ва латофатларини турли йўллар билан сақлаш, парвариш қилишларига катта эътибор берилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:51 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар