Ғайридинларни ёлғонлари

Ассалому алайкум! Беминнат ёрдамларингиз учун Аллоҳ таоло сизлардан рози бўлсин. Номуслимлар доимо бизни динимиздан хато қидиришга уринишади. Билиб турсаларда тан олишмайди. Ёлғон ила ҳақни енгмоқчи бўлишади. Шу ёлғонлардан яна бири, бу Қуръони каримда грамматик хато бор дейишлари. Қуръони каримда грамматик хато бор, дейдиганларга, қандай далиллар билан уларни нохақ эканликларини исботласа бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Одам алайҳиссаломга саҳифалар нозил бўлди. У кишдан кейинги қавмлар аста секин диндан узоқлашиб охири саҳифаларни ўзгартиришди. Сўнг Аллоҳ таоло бошқа пайғамбарлар ва уларга саҳифалар нозил қилди, пайғамбарлар вафотидан кейин қавмлари саҳифаларни ўзгартиришди. Довуд алайҳиссаломга Забур нозил қилди. У кишидан кейин ҳам қавмлар аста секин диндан узоқлшиб охири Забурни ҳам ўзгартиришди. Сўнг Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Тавротни нозил қилди. У кишидан кейин ҳам ўша воқеъа бўлди. Сўнг Ийсо алайҳиссаломга Инжил нозил бўлди. У кишидан кейин ҳам китобни ўзгартиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога, “Аввалги қавмлар китобларга ўзгартириш киритишганидан кейин яна пайғамбар жўнатиб уларга китоб нозил қилиб динни ва китобни янгилаб турган. Мен пайғамбарларни охиргиси бўлсам, мендан кейин бошқа пайғамбар келмаса, одамлар кейинчалик менга нозил бўлган Қуръонни ўзгартиришса унда нима бўлади” деганларида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасидаги қуйидаги оятни нозил қилган.  إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ۝ 9. Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, унга Биз муҳофазачимиз.

Шу билан Қуръони каримни то қиёматгача ўзгармасдан хатосиз бўлишини Аллоҳ таоло Ўзи кафолатлади. Аллоҳ ўзи “Албатта Биз муҳофазачимиз” деб таъкидлаб турганида сизга бу сўзларни айтаётганлар ким эканки Қуръонда хато бор дейишади?
Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида  وَاتْلُ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِن كِتَابِ رَبِّكَ لَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِهِ وَلَن تَجِدَ مِن دُونِهِ مُلْتَحَدًا۝ 27. Сенга Роббингнинг Китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил. Унинг калималарини алмаштирувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан. «Унинг калималарини алмаштирувчи йўқ».Яъни Аллоҳнинг калималарини ўзгартирувчи зот йўқ. Агар биров Унинг ҳукмига юрмай, калималарини ўзгартиришга ҳаракат қилса, ўзидан кўраверсин:«Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан».  Паноҳ фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Унга осий бўлган кимса умуман паноҳсиз қолади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:09 | Савол-жавоблар | 130 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar