Шундай дуо мумкинми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, туғилажак фарзандим туғилишига оз вақт қолганда аёлим қорнида вафот этди, яъни ўлик туғилди. Шафоат хақидаги бир саволнинг жавобида вояга етмай вафот этган болалар хам шафоатчи бўлиши ёзилган экан. Саволим шуки, намозларимда Аллоҳим шу фарзандимни қиёматда бизларга шафоатчи қилгин деб дуо қилсам бўладими ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафотларини сўраб дуо қилайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар сабр қилсангиз ва мусибатнинг савобидан умид қилсанг албатта шафоатига эришасиз. Чунки бундай қилганга шафоат берилишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён қилганлар. عن مُعاذِ بنِ جبلٍ رضيَ اللهُ عنه عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلم قالَ : (وَالَّذِيْ نَفْسِيْ بِيَدِهِ إِنَّ السِّقْطَ لَيَجُرُّ أُمَّهُ بِسَرَرِهِ إِلَىْ الجَنَّةِ إِذَا احْتَسَبَتْهُ) رواه ابن ماجه Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Вафот топган вақтида) Савобини умид қилса” дедилар".
Ибн Можа ривояти. قال النووي رحمهُ الله : موتُ الواحدِ من الأولادِ حجابٌ منَ النار ، وكذا السقطُ Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ :
“Фарзандлардан бирортасининг вафоти(ота-она учун) дўзахдан тўсиқдир. Шунингдек туғилмай нобуд бўлган ҳомила ҳам” деганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:32 | Савол-жавоблар | 150 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar