Ҳаром пулдан ейиш
Ассалому алайкум. Бир инсонни илтимоси ила савол бермоқчи эдик. Ҳайрли жавоб умидида. Масала шуки савол бервотган қиз 19 ёшда оиласидагила тармоқли маркетингга аралашиб қолишган бу йўл ҳаромлигини китоблардан ўқиб ҳамда саволлар.ислом.уз сайтидан ҳам билдик. Лекин оила аъзолари афсуски қизни тушунвотгани йўқ. Бошқа биродарлари эса рўзғорга ишлатилвотган пул ҳаммаси шу ишдан олинмиди ман ҳалол пулга кевотганини евоман деб қасд қилгин дийишган. Яна бирлари ойлик маошизни уйиздегилага берасизку евотган нарсамни сотволиб евоман диб ният қилин деган. У қизни ози ишлайди лекин пулини уйидегиларига беришга мажбур ёки яна муаммо копайиб кетади. Истиҳорани ҳам канда қилмаябмиз аммо устозлардан маслаҳат олиш лозим диб билдик. 1. Ҳаром аралашган пулдан олиб келинган нарсалардан еса бўладими? 2. Рўзғорни 25-30% га ҳаром пул аралашса ҳаммаси ҳаромга айланадими? 3. У қиз ҳозир нима қилгани маъқул уйидан кетиши керакми ёки бошқа чораси борми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Айнан ҳаромидан ейиш мумкин эмас. 2). Ўшанчаси ҳаром бўлади. Агар аралашган бўлса ва 50 фоизидан кўпи ҳалолдан бўлса, ҳалолидан едим деб еса бўлади. 3). Бу ўша қизнинг имтиҳони экан. Ўйидан кетмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш