Ичадиган дўстлар
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз синфдош дўстлар тез-тез тўпланиб ош уюштирамиз. Ошда уч тўрттаси ароқ ичишади. Қайтаришга анча харакат қилдим, лекин қайтишмаяпти. Энди уларга агар ароқ ичишсаларинг ошларга қўшилолмайман деб айтмоқчиман. Лекин хаммаси қадрдон, орасида намозхонлари хам бор. Ошларга боришдан воз кечайми рози бўлишмаса ёки улар ичганда кўчага чиқиб ичиб бўлишганда қайтиб келиб улар билан алоқани узмайми? Ичмайдиган дўстларим уларга ичма дейишолмайди, қўрқишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биз бу борада жуда кўп жавоблар бердик. Излаб кўрганингизда топар эдингиз. Шундай бўлсада жавоб шуки Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади: وَإِذَا رَأَيْتَ الَّذِينَ يَخُوضُونَ فِي آيَاتِنَا فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ حَتَّى يَخُوضُواْ فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ وَإِمَّا يُنسِيَنَّكَ الشَّيْطَانُ فَلاَ تَقْعُدْ بَعْدَ الذِّكْرَى مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ 68. Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!
Роббимиз “Мен ароқни ҳаром қилдим, унга асло яқинлашманг” маъносида оятни нозил қилган бўлса, сиз дўст деб билганлар эса буни бир тийинга олмай очиқ-ойдин буни зиддини қилса, сиз яна уларни дўст деб биласизми, бирга ўтираверасизми? Шуми иймон?! Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:59 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар