Иддада ишга чиқиш
Ассалому алайкум! Устозлар, синглим 14 йил турмуш қуриб ўртада фарзанд бўлмаганлиги сабабли ажрашди. Анчадан бери давлат корхонасида ишлайди. Эрингдан жавобингни олганингдан кейин уйда кўчага, ишга чиқмасдан иддада ўтиришинг керак, Аллоҳ қодир қилганича камлик кўрсатмасдан хаёт кечиришинг учун хамма шароит қилиб беришлигимни айтдим. Ота-онамиз хам шу фикрдалар. Лекин қайсидир илмдан хабари бор (отин ойи) аёл фарзанд кўрмасдан ажрашганингдан кейин идда вақтинг тугагунча турмушга чиқмасанг бўлди, ишга хам кўчага хам чиқаверасан деб айтибди. Синглим ўз ишидан айрилгиси йўқ. Кейин бу ишхонага ишга кириш осон эмас. Устозлар ушбу масалани хукми қандай бўлади? Идда вақтида уйда кўчага чиқмасдан ўтириши керакми ёки ишга бориб келиб турса хам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Идда ўтириш вожиб. Буни тарк қилган инсон қаттиқ гуноҳкор бўлади. Иддаси тугагунича ўзининг ёки уларни таъминлаб турувчиларнинг маблағи бўлса чиқиши мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://fiqh.uz/maqola/405
26 Май 2022, 00:59 | Савол-жавоблар | 145 | Оила ва турмуш