Аллоҳ учун яхши кўриш

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ учун яхши кўришни қисман тушундим. Аммо Аллоҳ учун ёмон кўришни тушуна олмаяпман. Кимни ёмон кўришимиз керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввало билишимиз керак бўлган нарса динда бирор шахсни зотини ёмон кўриш йўқ. Чунки барчаси Аллоҳ таолонинг бандасидир. Аммо инсондаги ёмон сифат ва хулқларни ёмон кўришга, уни тўғрилашга буюрилганмиз. Инсонни Аллоҳга шикр келтирувчи амалларини ёмон кўриш керак. Зинокорлигини, фосиқлигини, каззоб, маккорлигини ёмон кўришимиз керак. Ёмон кўришда инсоннинг зотини эмас сифатини ёмон кўраётганимизни ҳам билдириб қўйишимиз керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:06 | Савол-жавоблар | 178 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar