Киши ҳадисни ўз сўзлари билан айтса бўладими?

Ассалому алайкум! Устозлар, мен ислом динини ўрганмоқда эдим. Бунда ҳадислар жуда кўп ва уларни сўзма-сўз ёдлаб ололмаяпман. Фақатгина ҳадисда содир бўлган ёки айтилган сўзнинг асосий қисми ёдимда қолмоқда. Лекин келажакда фарзандларимни тарбиялаётганимда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар ёки ундай деганлар дея ўргатмоқчи эдим. Шунинг учун ҳадис айтаётганимда асосий маъносини оддий ўзимнинг сўзларим билан тушунтириб берсам, ҳадисни нотўғри айтган саналиб, гуноҳкор бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маъносини тўлиқ, ўзгартирмасдан айтишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:48 | Савол-жавоблар | 185 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar