Дадамнинг намоздаги ҳолати
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Дадам бир неча йил олдин тасодифан баландликдан йиқилиб тушган эдилар. Аллоҳга шукур ҳозирда жуда яхши соғлиқлари, лекин намозда ўтирган вақтларида яъни аттаҳийётни ўқийдиган вақтда думбаларига оёқ пошналари тегмайди қийналяптилар. Қонун қоидалик қилиб ўтирсалар бир домла айтдиларки оёқ пошнасига думба тегмаса у намоз тўғри бўлмайди дедилар. Тўғриси мани кўнглим тўлмади бу жавобдан дадам қанақа қилиб ўқиганлари маъқул ва жоиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумони яҳудийлар йиқитиб юборишганида қўл ва оёқлари қийшайиб қолган. Аттаҳиййатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирганларидек ўтира олмасдилар. Дадангиз ҳам қандай ўтиришга тоқати етса ўшандай ўтираверсинлар. Аллоҳ бандасини тоқати етмайдиган нарсага мажбур қилмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:03 | Савол-жавоблар | 153 | Намоз