Ашуро куни жумага тўғри келса рўза тутса бўладими?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, аввало бу қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бир нечта саволларим бор; 1 Муҳаррам ойини 10-куни яни ашуро куни баъзи сайтларда 2018 йил 12-сентиябр куни янги 1440-ҳижрий йил, муҳаррам ойининг бошланишининг 1-кунидир. Ашуро куни 2018-йилнинг 21-сентябр, жума кунига тўғри келади; дейилган. Яна бошқа сайтда бугун 11-сентябр 2018-йил. 30-зулҳижжа 1439:-йил дейилган. Янги ҳижрий 1440-йил милодий нечинчи сентябрга тўғри келади? 2. Агар муҳаррам ойи 12 сентябрдан бошланса ашуро куни 21-сентябр, жума кунига тўғри келади. Жума куни рўза тутсак бўладими? Ёки пайшанба жума ёки жума шанба тутсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ашуронинг 11-12-кунлари ҳам тутсангиз шубҳадан қутиласиз. Аслида жума кунида рўза тутиш жоиз. Фақат савоби кўп бўлади деб ҳар жума рўза тутиш ножоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:14 | Савол-жавоблар | 162 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar