Юртимизда бўлаётган ўзгаришлар
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги кунда юртимизда хар жабхада ривожланишлар бўлмоқда. Диний, иқтисодий, сиёсий, спортимизда шахар ободонлаштиришлар ва ҳаказо. Халқимиз бундан рози. Албатта бу ютуқларимиз Аллоҳни бизга бераётган фазли карамидан. Албатта сабабчилар кўп. Биз бунга шукур қилишимиз керак. Саволим шундан иборатки, шу кунларда халқимизни азалий орзулари ошиши, нематларни баракали бўлиши халқимизни қайси бир қилган хизматидан деб ўйлайсизлар? Умуман олганда ватанимизни шунчалик яхши томонга ўзгаришини оят ва хадисларда келган кўрсатма буйруқларга асосан хаёт кечираётганимиздан бўлаяпти десак бўладими? Зеро халқимиз орасида шунча ютуқни кўриб хам ношукурлик қилиб юрганлар йўқ эмас.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буни турли сабаблари бўлиши мумкин. Хатми Қуръонлар баракоти, масжидларда қилинаётган дуолар самараси ёки Аллоҳ таоло қуйидаги оятда айтган ҳолат бўлиши ҳам мумкин. فَلَمَّا نَسُواْ مَا ذُكِّرُواْ بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُواْ بِمَا أُوتُواْ أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ 44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар.
Бундай муомалага «истидрож» – билдирмасдан, даражама-даража олиш дейилади. Аллоҳ огоҳлантириш мақсадида аввал бало-офатга дучор қилган эди, тазарру қилмади, куфрда давом этди. Бало-офат таъсир қилмайдиган қалб тош қотган, яхшилик умид қилиб бўлмайдиган қалбдир. Ундан энди иймон ҳам, бирор-бир яхшилик ҳам кутиб бўлмайди. Аллоҳ Ўзи ҳикоя қилаётган аввалги умматлардан шундай қаттиқ қалблиларини бир муддат тек қўйиб қўйган. Улар бошидан ўтган мусибатларни ва:
«Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик», – дейди.
Яъни улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Бу дунёнинг матоҳлари уларга селдек оқиб келган. Албатта, улар бу нарсаларга чексиз хурсанд бўлганлар. Аммо иймонсиз, тазаррусиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Аслида иймонли, тазаррули ва тақволиларга нозу неъматлар, фаровон турмуш берилиши лозим. Аллоҳ таолонинг ваъдаси шу. Аммо бу нарсалар кофир-мушрикларга берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Нозу неъматга кўмилган кофирлар ғурурга кетиб, яна ҳам кўпроқ исёнга, гуноҳкорликка ўзларини урадилар. Аммо ҳақиқий ҳикмат кейин пайдо бўлади:
«Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик».
Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Уларни бирданига Аллоҳнинг азоби тутди.
«Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар».
Энди тавба-тазарру қилишга имкон қолмади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан Аъроф сураси). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:21 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар