Европада ақийқа қилиш

Ассалому алайкум! Биз Европа мамлакатаридан бирида истиқомат қиламиз. Бу ерда шахсан қурбонлик қилиш учун шароит йўқ. Насиб этса биз ақиқа қилмоқчимиз. Бу ердаги "islamic relief" ташкилоти ақиқа қилмоқчи бўлган мусулмонлардан пул олиб, асосан Африка давлатларига бориб қурбонлик қилишаркан. Лекин ақиқа учун қурбонлик ҳар кварталда бир марта амалга ошириларкан холос. Шу ташкилотга пул ўтказсак ва улар кўрсатилганидек бошқа давлатга бориб қўй сўйишса, шу ақиқа ҳисобига ўтадими? Ақиқани динимзда тавсия этилганидек 7, 14 ёки 21 кунларда қилмасдан кейинроқ бажарса ҳам бўладими? Қилаётган ҳайирли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам бўлади. Савоби ҳам кўпроқ бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:28 | Савол-жавоблар | 153 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar