Касал бўлганда тахорат

Ассалому алайкум! Мен гойморит (бурун ва пешона оралиғи йиринги)кассалигига чалиндим. Таҳорат олганимда бурнимдан йиринг келади ва жуда кўп вақт қаттиқ азоб беради. Нима қилсам бўлади. 2). Саждага кетганимда бурнимда ҳаво йиғилиб пешонамга чиқиб кетади ва тез туришга мажбур бўламан. Ҳозир даволанмоқдаман, лекин тузалгунимга қадар ўтириб намоз ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сажда қилишда оғриқ ҳосил бўлса саждани ишора билан адо қилаверинг. Яъни тузалгунча оғримайдиган даражада эгилиб сажда қилинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:55 | Савол-жавоблар | 178 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar