Қорин билан ётиш

Ассалому алайкум! Мени уч ярим ойлик фарзандим бор уни бир бир ярим ойлигидан қорни кўп оғригани туфайли қорни билан ётқизсам тинчиб ухлар эди. Манна энди эса қорни билан ётмаса ухлолмайди. Қорин билан ётиш яхши эмаслигини билдим. Саволим шуки хали фарзандим гунох ёзиладиган ёшга етмагани учун шундай ёткизаётганимга менга гунох бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тиббий жиҳатдан фойда бергани учун жоиз. Лекин аста секин тўғри ётишни ҳам ўргатиш керак. Чунки шариатда кийиши ножоиз бўлган ипак кийимни, тақиш ножоиз бўлган тилло тақинчоқларни ўғил болаларга кийинтириб ёки тақиб қўйса ота-она гуноҳкор бўлади – дейилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:05 | Савол-жавоблар | 173 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar