Шаҳид кетган одамни савол-жавоби осон бўладими

Ассалому алайкум! Авто ҳалокатга учраган инсонни шаҳид мақомида кетишини ўқидим . Демак бундай мақомда кетган инсонни қабрда ва қиёматда савол-жавоби осон бўладими , ўзи умуман бундай одамларга қандай имтиёз бўлади ? 2) Сайтда вафот этган инсонни ҳар бир маҳал қолдирган намози учун 1 ярим кило буғдой миқдорича фидя бериши керак деганга ўҳшаш маълумотни ўқидим аммо битта фойдаланувчи бошқа миқдорни айтганда сизлар ҳа ҳато ўтибди деб жавоб берган экансизлар шуни учун сал чалкашиб қолдим . Илтимос оламдан ўтган инсонни ҳар бир маҳал намози учун айнан қанча кило буғдой миқдорича фидя бериш керак бу фақат 5 маҳал фарз намозга тегишлими ёки витр намоз ҳам қўшилиб 1 кунга 6 маҳал намоз учун бериладими , шу ҳақда маълумот берсангизлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом!1). “Оли Имрон” сурасининг 169дан 171гача оятларини ўқинг. 2). Ҳар бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой. Витр ҳам қўшилади. Ярим соъни қанчалигини қидириб топинг. Чунки уламолар бу борада турлича фикр айтганлар, ундан кўнлингиз таскин топганини олинг.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:18 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar