Инсон йўлини боғлаш

Ассалому алайкум! Устозлар, манга “сани йўлинг берк амал қилинган” дейишди, кейин доим олдингда қора одам юради дейишди шунақа нарсалар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу каззоб фолбинларнинг гапи. Ҳеч қанақа асоси йўқ. Инсонларнинг пулини олиш учун шу каби гапларни ўйлаб топишади ва уларни шунга ишонтиришади. Ҳар қандай муаммонинг ечими, таҳоратни қилиб, 2 ракъат ҳожат намозини ўқиб, намоздан кейин пешонани саждага қўйиб Аллоҳ таолодан сўрашдир. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:26 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar