Қадоқланган махсулотлар

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен хозир Корея Республикасида ўқийман. Шунинг учун ҳалол махсулотларни топиб ейиш жуда қийин бўляпти, айниқса гўшт махсулотларини. Деярли ҳамма нарса таркибида чўчқа гўшти ёки ёғи бор деб ёзиб қўйилган ҳаттоки печенни ва мусқаймоқларда ҳам. Саволим: чўчқа гўшти йўқ, лекин мол гўшти ёки қўй гўшти таркибида бор қадоқланган махсулотларни (ширинликлар, ролтон, ёгурт, музқаймоқ...) олиб танаввул қилсам бўладими? Лекин улар шаръий йўл билан сўйилмаган менинг фикримча. 2) McDonald’s, Starbuсks, KFC - буларга ҳам кирмаслигим керакми? Гўшти шаръий йўл билан сўйилмаган менинг фикримча буларнинг ҳам. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Чўчқа гўшти йўқ, лекин мол гўшти ёки қўй гўшти таркибида бор қадоқланган махсулотларни (ширинликлар, ролтон, ёгурт музқаймоқ...) олиб танаввул қилсангиз бўлмайди.
2). Ҳалол бўлмаган жойларга кирмаслигингиз керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 134 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar