Раҳматнинг маъноси

Ассалому алайкум! Жавобингиз учун олдиндан миннатдорман. Бир киши билан суҳбатлашганимда, у киши "Раҳмат" сўзини маъносини биз билмасдан ишлатамиз деб қолдилар. Нимага десам, "Раҳмат" сўзининг маъноси "Аллоҳ раҳмат қил" дегани дедилар. Унинг ўрнига "Миннатдорман" дейиш керак дедилар. Ростдан ҳам шундайми? "Раҳмат" сўзининг асл маъноси нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Аллоҳ сенга раҳм қилсин дегани. Бу миннатдорман деган сўздан минг бор афзал. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:38 | Савол-жавоблар | 220 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar