Алаҳсираш ҳақида

Ассалому алайкум! Бир жойда Пайғамбаримиз ўлим тўшагида ётганларида, "Қоғоз қалам келтиринглар" деганларида Умар (р.а) "Алақсираяптилар, берманглар" деган эканлар. Шу қанчалик рост?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бу гап Саҳиҳул Бухорийда ҳам келади, лекин Ҳазрати Умарнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида “алахсираяптилар” деб таржима қилиш бироз қўполроқ бўлган. Шу гапдан шиа тоифаси ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг қаршисига катта фитнани дастак қилиб олишган. Аслида эса ҳазрати Умардек зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга беодоблик қилишлари муҳол нарса. Аллоҳ таоло ҳазраит Умарни тириклигидаёқ жаннатий эканлигини хабарини берган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни башоратини берганлар. Аслида ҳазрати Алий розияллоҳу анҳудан шу каби ҳолат содир бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни асло беодобликка йўйган эмаслар. Ҳудайбия сулҳида Расулуллоҳдан деб ёзганида қурайш томонидан бўлган вакил “Абдуллоҳ ўғли Муҳаммаддан деб ёз” деб туриб олган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алийга “Расулуллоҳ деган жойини ўчир” деганлар. ҳазрати Алий ўчирмаслигига қасам ичан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари “Ўша жойини менга кўрсат” деб ўзлари ўчириб қўйганлар. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳудан буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига қарши чиқиш дейиш асло мумкин эмас. Худди шунингдек Умар розияллоҳу анҳунинг тутган ишларини ҳам амрларига қарши чиқиш деб билмаслик керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:08 | Савол-жавоблар | 175 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar