Мискин бўлиб рўза тутмаса фидя бериши шартми?
Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволимни тоғамларнинг илтимосларига биноан бермоқчиман. 1). Тоғамла ва аёллари 66 ёшда. Тоғамла инфаркт бўганла доимо дори ичиб юришлари керак. Аёллари кўп йиллардан бери қанд касаллар. Хар уч кунда диализга оборишади, бир оёқни касаллик туфайли кесишди. Нафақаси, болларини топгани буларнинг дорилари, больница, диализладан ортмиди. Диализга обориш учун арендага мошина олишди, уям қарз хисобланади. Касаллик туфайли рўза тута олишмайди. Ўзлиги моддий қийналиб туришганда фидя беришлиги шартми? 2). Фидяни мусулмон бўлмаган камбағалга берса бўладими(бу менинг саволим). Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Фидя миқдори 2 кило буғдойнинг қийматичалик бўлади. Яъни 2 кг буғдой бозорда неча пул турса шунча пулни бериши керак бўлди. Ҳеч қандай имконияти бўлмаса, истиғфор айтади. Имкон бўлганида, тўлайди.
2). Мусулмон бўлмаганга берилмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:21 | Савол-жавоблар | 140 | Рўза