Ҳоиза аёл саҳарлик тайёрлаши ва ўликнинг кийими ҳақида

Ассалому алайкум! 1). Аёл киши хайз холатда сахарлик учун таомларни тайёрлаб берса бўладими? 2). Жанозадан кейин вафот этган кишининг кийимлари ювилмасдан таом тайёрлаш мумкин эмас деган гап хам тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Таом тайёрласа бўлади. وقَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَاوِلِينِي الْخُمْرَةَ مِنَ الْمَسْجِدِ، فَقُلْتُ: إِنِّي حَائِضٌ، فَقَالَ: إِنَّ حَيْضَتَكِ لَيْسَتْ فِي يَدِكِ فَنَاوَلْتُهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ  Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Масжиддан «хумра»ни олиб юбор», дедилар.
«Ҳайзлиман», дедим. У зот:
«Ҳайзинг қўлингда эмас», дедилар.
Бас, олиб бердим».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
2). Бекор гап. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:23 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar