Бу исроф эмасми?
Ассалому алайкум! Бу саволни кимлардир билан уришиш ёки фитна қўзғаш мақсадида эмас балки виждоним билан ўзимни суд қилиб чарчаганим учун бермоқдаман. Ўзим ўртахол оилада катта бўлиб тежамкорликка ўрганганман. Келин бўлиб тушганимда оиладаги катталар хам кичиклар хам ейишда, кийишда тўйларда жуда кўп исрофгарчиликка йўл қўйишлигини кўрдим. Эр хотин алохида яшаймиз, шунинг учун эримни қайтадан тарбияламоқчи бўлиб кийим устига кийим олманг, чироқ ва газ, сувларни ишлатмаган пайтизда ўчириб юринг, пулларни бехудага ишлатманг ундан кўра фойдали нарсаларга ишлатайлик деб ўргатиб юрдим. Буни қайнона қайнотам нотўғри тушуниб мендан жахли чиқди. Ўғлимиз сани айтганини қилиб бой бўса бўлмай қўяқолсин дейишди. Мен буни пулни деб эмас тарбиям шунақа бўлгани учун қилгандим. Бора-бора бунақа ишларга эътибор бермай қўйдим. Улар пастсан деб хақорат қилганлари учун мен хам хозир ҳамма нарсани исроф қилиб ишлатаман. Лекин ичимда виждоним қийналади. Мен эримни уйини молини пулини асрамоқчи бўлиб қилганларим нотўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Нима бўлганда ҳам исроф қилмаслигингиз керак. Алий розияллоҳу анҳудан дунёни сифатлаб беришни сўрашганида: “Буни нимасини сифатлай? Аввали машаққат, охири фано, ҳалолида ҳисоб бор, ҳаромида азо бор” деганлар. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади. يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ 31. Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас.
Ўтган ояти карима тафсирида келганидек, ибодат-тавофни кийимсиз ҳолда қилиш ёхуд жанда, йиртиқ-ямоқ кийим билан бажариш ибодатнинг фазли ва савобини зиёда этмайди. Лекин табиати бузуқ кишилар бузуқ диндорликка уринадилар, тақвони жулдур кийимлар ила ҳосил бўладиган этиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таоло эса кийинишда ҳаддан ошиб, фахр ва ғурурга кетишни қоралаганидек, хароб ва табиатсиз ҳолда кийинишни ҳам қоралайди.
«Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг».
Аввало, авратингиз тўсиқ ортида бўлсин, қолаверса, ибодат чоғи – Роббингиз ила бўладиган мулоқот чоғи гўзал алфозда бўлганингиз афзал. Ўтган баъзи азизлар ушбу амрга итоат маъносида намоз учун алоҳида гўзал кийим тайёрлаб қўйганлар.
«Еб-ичинг ва исроф қилманг».
Юқорида зикр қилинган бузуқ диндорликнинг бир кўриниши озиқ-овқатга муносабатда ҳам зоҳир бўлади. Баъзи бузуқ табиатли одамлар яхши таом истеъмол қилмасликни тақводорликнинг чўққиси сифатида кўрсатишга уринадилар. Аллоҳ таоло фақат емиш ғамида, доимо унинг лаззатлисини ахтарувчи қорин бандаси бўлишни қоралаганидек, лазиз таомлардан ўзини тийиб, сифатсизинигина ихтиёр қилишни ҳам қаттиқ қоралайди. Араб мушрикларида ҳаж мавсумида яхши таомларни емай қўйиш одати бор экан. Ояти карима ўша одатни ҳам танқид қилади.
«Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас».
Еб-ичиш гуноҳ эмас, исроф қилиш гуноҳдир.
Имом Бухорий келтирган ривоятда ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сени икки хислат – фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер», – деганлар.
Афсуски, баъзи кишилар еб-ичишнинг хилма-хил ва кўп бўлишини ҳаётнинг асосий мезони деб билсалар, бошқа кишилар хусусан, бизда одамлар озиқ-овқатни исроф қилиш деганда, емай ташлаб юборишни тушунадилар. Бу аслида тўғри. Аммо керагидан ортиқ емоқ ҳам исрофдир. Еб-ичиш керак экан, деб, қорин бандаси бўлиш ҳам Исломга, мусулмонга муносиб эмас.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва имом Термизийлар Миқдом ибн Маъдийкараб Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тургизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир», – деганлар.
Бугунги кунда озиқ-овқатни исроф даражада зиёд истеъмол қилишнинг соғлиққа асорати яққол намоён бўлди. Ҳозирги даврнинг кўпгина хасталикларига ушбу исрофгарчилик сабаб бўлмоқда. Бу ҳақиқатни Қуръони Мажийддан узоқ бўлган ғайридинлар ҳам тушуниб етдилар. Қадимда яҳудийлардан бири хулафодан бирига: «Сизларнинг Қуръоннингизнинг ярим оятига бутун тиб илми жойлашган», деб ушбу ояти каримани ўқиган экан. Минг афсуски, Қуръон аҳлиман, деб юрганлардан аксариятимиз бу ҳақиқатни тушуниб етмаймиз. Ислом ҳар бир соҳада мўътадиллик йўлини тутганидек, озиқ-овқат ва кийим-бош масаласида ҳам мусулмонлардан мўътадил бўлишни талаб қилади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:31 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш