Қоидабузарликлар

Ассалому алайкум! Бир танишим ҳайдовчиларнинг қоидабузарлигини тасвирга олиб тегишли идорага юбориб, ушбу ҳайдовчиларни жаримага тортилишига сабаб бўлди. Дўстимнинг шу қилган иши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Агар ҳақиқатан халқнинг зарарини олдини олиш учун таъқиқланган қоидани бузган бўлса қилган иши тўғри. Ундан аввал ўзларини огоҳлантирганида янада тўғрироқ бўлар эди. Бу ишни аввало қоидани бузадиган ДАН ходимларидан бошлаш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:50 | Савол-жавоблар | 129 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar