Закотни қайтариб берса

Ассалому алайкум! Закот нисобга етгач яқинимга бердим, билиб-билмай миннат қилдим. Яқиним олган закотни уйимга ташлаб кетибди, олиб бориб берсам хам олмади. Энди қурилиш кетаётган масжидга олиб берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Қурилиш кетаётган масжидга берсангиз адо бўлмайди. Уни бирор фақир мискинга мулк қилиб бериш шарт. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:50 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar