Хатм учун пул бериш

Ассалому алайкум! Ман Қуръон ўқийдиган бир аёлга хатм ўқитмоқчиман. Марҳум инсон учун пулга хатм ўқитса бўладими? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Баҳолашмай, ўзлари дуо умидида, ихтиёрий совға тарзида берсалар бўлади.
Ҳозирги кунда баъзи бир кишилар Қуръонни хатм қилишга буюртма олишади. “Бир бетини фалонча сўмдан, жами фалонча бўлади” деб айтиш ҳолати ҳам бўлаётган экан. Уларни бундай қилишлари шаръан ҳаром ҳисобланиб, берувчи ҳам олувчи ҳам гуноҳкор бўлади. Чунки Қуръон хатм қилишдан мақсад унинг савобига эришишни умид қилишдир. Савобга эришиш учун эса холис Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши шарт. Одамларга Қуръонни хатм қилиб беришни касб қилиш ҳам яхши эмас. Шариатимизда “Ал-маъруф кал машруут” (маъноси: урфга кирган нарса шартлашиб олинган кабидир). Яъни урфда хатм Қуръон қилиб беришни касб қилиб олган, одамлар эса унга эвазига бир нарса беришни одат қилиб олган. Агар эвазига ҳеч нарса берилмаса хатм қилишни тўхтатадиган бўлса, ундай инсонни хатм қилиб эвазига нарса олиши ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:16 | Савол-жавоблар | 174 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar