Футбол жамоаларига мухлислик қилиш

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда жуда кўп бор гувоҳи бўляпмиз футбол ўйини мухлислик қилишда айрим биродарларимиз ғарб жамоаларининг ўйинлари учун бир-бирларини ҳақорат қилишиб, масхара қилиш холлари, ғалаба қилганида давра қилишиб ҳар хил ақлга сиғмайдиган ишлар бўляпти. Футболчиларнинг расмларини коллеция қилиб хоналарига осиш холлари бор. Устозлар бу чегарадан ошиб кетиш эмасми. Умуман футболга мухлислик қилиш қанчалик тўғри? 2). Айрим жамоаларнинг рамзларида иблиснинг сурати, хожнинг сурати бор. Бундай кийимни кийиш мумкин эмас тўғрими? Айрим одамларга буни айтганимда Худо юракда бўлса бўлди деган эди. Жавобингиз учун ташаккур. Оллоҳим сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Уларни кийиш мумкин эмас.
2). “Худо юракда бўлса бўлди” дейиш шариатимизда куфр ҳисобланади. Биз ундайларни кофирсан демаймиз, оқибатларидан қўрқсинлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:17 | Савол-жавоблар | 141 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar