Рибога ёрдамлашиш

Ассалому алайкум! Устозлар, олдинги берган саволимда «Ишингиз тафсилотини аниқлаш керак деган эдингиз». Мен Дори дармон тарқатадиган фирмада офис менеджер бўлиб ишлайман. Бизда 3 ойда ёпиб бермагандан кейин пеня хисобланиб суд орқали ундириб олинади лекин пеня фирмага тушмайди. Юрист шу ундириб олган қарздорликларнинг пеняларини олади. Мени иш фаолиятим аптекалардан заказ олиб товарларни чиқариб юбориш, лекин ўша 3 ой давомида тўламаган аптекаларни судга бериш учун договор, фактура ва доверенность ксерекопия қилиб беришим керак. Бу судхўрга ёрдамга кирадими? Шу ерда ишлашим ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Моликий мазҳабида қарзни вақтида тўламаса бирор хайрия жамғармага пул ўтказишни ваъдалашишса ушбу ваъдасига амал қилиш шаръан вожиб бўлади дейилган. Масалан сизни масалангизда уч ой давомида тўламасангиз фалон етимхона ёки шу каби жойга шунча хайра қилишни ваъдасини берасиз деса вақтида тўлай олмаган дорихона ўша жамғармага хайрия ўтказиши шарт. Суд орқали ундириб ўтказиш ҳам жоиз. Бу кечиктиргани учун пеня олиш эмас, хайрия ишига маблағ ўтказиш ваъдалашуви ҳисобланади. Ҳақ эгаси бу пулдан олиши жоиз бўлмайди. Кўзланган мақсад тўловни кечиктирмаслик, кечиктирса хайрияга муҳтожлар манфаати. Ҳозирги кунда бошқа мазҳаб уламолари ҳам шу фатвога амал қилишмоқда. Ипотека ишларида ҳам шу фатвога амал қилинганида эди, судхўрликдан қўрққанлар ҳам уй олишларига имконият бўлар эди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:22 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar