Ҳаром ризқ

Ассалому алайкум! Бир одам менга савол берди, мен жавобини сўраб беришимни айтим. Савол; биз ароқ ичамиз, лекин ароқ ризқимизга ёзилгани учун ичамиз. Бунга нима дейсан деган савол эди. Мен индамадим сўраб бераман дедим. Улар сизларни жавобингизни кутишяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаром ҳам ризқ эканлигида гап йўқ. Гап инсонга ҳалол билан ҳаромни танлашга имкон берилганида баъзи инсонлар ҳалолига қодир бўлатуриб ҳаромини танлашларида. Жазо ва мукофот ўша танловга кўра бўлади. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 02:30 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar