Ижтимоий тармоқ

Ассалому алайкум! Ишларингизга ривож тилайман! Ижтомий тармоқларда хусусан “Инстаграм” тармоғида номаълум одамлар томонидан ҳар хил “Группалар” очишмоқда ва бу кундан кунга кўпайиб, бугун ҳам бир группага кўзим тушди. Унда ўзбек қизларини бирма бир расмини қўйиб тагига ҳар хил беҳаё ва ёмон сўзлар ёзишяпти. Қизларни ўзи “нега мани расмимни қўйдиз олиб ташланг” дейишса, уларга жавобан “сен шунақа ёмонлигинг учун халқ кўрсин деб қўйдим” дейишяпти. Тўғриси буларни кўриб жуда жахлим чиқди. Тўғри расмлардаги қизлар ҳам ёмон аҳволда тушишган. Аммо бировнинг айбини бутун халққа намойиш қилиш яхши эмас деб ўйлайман. Айтингчи минг ёмон инсон бўлса ҳам уни бутун халқ олдида уятга қўйиш яхшими? Ўша группанинг бошида турган инсоннинг шу ишичи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ўзганинг ҳаққига тажовуз ҳисобланиб, бу шаръан ҳаром амалдир. Аёл-қизларга ҳам насиҳат шуки, одоб ва исломий доирадан чиқишмасин. Сиз кабилар ҳам бундай фосиқлик ва ҳаром жойларга кирмасилигингиз керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:03 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar