Қазо намоз ва рўза
Ассалому алайкум! 1 вақт намозни қолдирган киши 80 минг йил дўзахда азобланади деган ҳадис бор экан. Ёшлик қилиб билимимиз камлик қилиб кўп намозларни ўқимаганмиз. Ҳар куни қазоларни ўқиб камайтиришга ҳаракат қиляпмиз. Аллоҳ куч қувват берсин ҳаммамизга. Шу қолдирган намозларимизни қазосини ўқиб тугатсак бу ҳадисда айтилган азобдан қутилиб қолган бўламизми ёки ўз вақтида ўқимаганимиз учун қазосини ўқиганимиз билан азобланиш борми?
2-қайси вақтдаги намозни жамоат билан масжидда ўқиганни савоби кўпроқ.
3-душанба ва пайшанба кунлари тутадиган рўзаларимизда ниятни қолдирган қазо рўзаларимиз ва нафл рўзамизни тутишни ният қилдик деб рўзани тутсак икаласиниям савобини оламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Қазоларни ўқиш билан бирга тавба ҳам қилинса, оят ва ҳадисларда келган ваъдаларга мувофиқ бу азобдан қутилишни умид қилинади. Ҳадисларда тавба қилувчи гуноҳ қилмаган киши билан баробардир – дейилган. Тавба мақбул бўлган бўлса, азоб ҳам бўлмайди ин шаа Аллоҳ. 2). Барчасини. Хусусан бамдод ва хуфтон. 3). Ўша кунларни рўза билан ўтказсангиз ин шаа Аллоҳ ҳадисларда келган савоблардан баҳраманд бўласиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:08 | Савол-жавоблар | 173 | Долзарб саволлар