Турли мавзуларда

Ассаламу алайкум Шайх хазратлари!Бераётган саволларим бир неча марта кайтарилган, жавоблар хам шунча маротаба берилгандир, лекин бу сайтни жуда куп мухлислари борлиги ва уларни сафи янада кенгаётганлиги, савол-жавобларни купчилик учун янгилик ва фойдадан холи булмаслиги эхтимолини Аллохдан умид килиб Сизга куйидаги саволлар билан мурожаат килмокдаман: 1. Узрли кишини тохарати куёш чикиши билан синадиган булса, пойабзалини ечганда махсини кунжиси товонига тушса (лекин пойабзалини ечаётганида тохарати бор, бузилмаган), кейинги тохаратларда махсига масх тортса буладими?2. Орка пешоби бавлдан кейин конаб турса, баъзида саргиш суюклик келса (лекин хар куни эмас), киши узрли хисобланадими? Уша киши хар бир намозга орка пешобни ювадими, бу нарса айникса шом намозида билинади, чунки азонни эшитиб, пешобни ювиб, тохарат килиб жамоатга кушилганда 2- ёки 3-ракаатга улгурилади. Ёки жамоатга кеч колмаслик учун таквимдаги вакт буйича (таквимдаги вакт б-н масжиддаги вактда тафовут бор,лекин куёш ботиб булган булади), яъни масжиддаги курсатилган шомга азон вактидан 10-12 минут илгари, тохаратни янгиласа жоизми?3. Эркак киши 28 ёшида намозни бошлади, бунда зиммасидаги 16 йиллик казо намозни адо килиш керакми, бу казо намозларини укиётганида нима деб ният килинади ва фалон сана (масалан фалон йил, ой, кун) ни казо намози деб аник айтиш керакми?4. Киши ишхонага келгач, иш бошланганга кадар, яъни соат 8 га кадар (куёш кутарилган булса) 4 ракаат ишрок намози ва оркасидан яна 4 ракаат зухо намозини укиб олса буладими, бунда зухо намозини вакти кирган буладими, зухони укишга бошка имконият,яъни вакт йук.5. Киши сафарга самолёт ёки поездда кетаётганда жунуб булиб колса, гуслни иложи йук, таяммум килишдан аввал маний теккан аъзолар ювиладими, киш булса ва намоз (купрок бамдод) вакти тигиз булса кийимлар хам ювиладими?6. «Ибодати исломия» китобида тохарат дуолари арабий имлода ва узбекча талаффузи ва маънолари таржимаси билан берилган булиб, шуни ёд олиб фойдаланиб келаётган эдик, «Ирфон» таквимида 2010 йилнинг 3-чораги сонида хам тохарат дуолари кирилл имлосида, лекин араб имлоси йук, чоп этилди. Илтимосимиз: курсатилган мазкур иккала адабиётда дуолар баъзи жойлари хар хил, агар иложи булса тохарат дуолари арабча матнда ва маънолар таржимаси билан берилса.7. «Хидоят» журналини 2002-2003 йиллардаги сонларида имом ва унга иктидо килувчи тугрисида ёзилган булиб, унда:1) Имом такбир айтиб рукуга кетишдан аввал Аллоху акбар лафзини «а» харфида харакатни бошлаб, «р» харфида харакатни тугатиши, шунга монанд киёмдан саждага кетаётганда ва 2 сажда орасида хам шунга мос равишда намозни адо килиши айтилган. Лекин рукудан киёмга кетаётган вактдаги харакат тугрисида ёзилмаган; 2) Худди шунга ухшаш, иктидо килувчи хам имомни Аллоху акбар лафзидаги «р» харфини айтгандан кейин харакатни бошлаш хакида ёзилган. Сахобаларни намозни шу тарзда адо килишлари ёзилган, аммо хадисларни ким томонидан ривоят килингани берилмаган. Лекин минг таассуфки купчилик намозхонлар бунга билмаганидан ёки билгани хам амал килишмайди, холбуки имомдан аввал саждага бориш ва бошни кутариш хакида каттик ваъидлар келганку. Колаверса баъзи имомлар хам бунга амал килишмайди, яъни харакатни бошида такбирни айтмасдан, харакат тугай деб колган вактда такбирни айтишади, купчилик такбир айтилмаса хам имом билан бир вактда киёмга, рукуга ва саждага бораверишади… Сиздан илтимос, шу нарсалар хусусида кимматли вактингизни аямасангиз, чунки жуда купчилик Сизнинг илмингиз ва ислом дунёсидаги нуфузингиз, юртимиз мусулмонлари учун саъй-харакатингиз уларок чикараётган китоблар эътиборидан Сизнинг етказаётган илмингиздан иложи борича фойдаланишга харакат килишяпти. Жавобовингиз учун олдиндан рахмат, Аллох Узи кулласин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саволни биттадан беринг.

28 Апрел 2022, 20:28 | Савол-жавоблар | 179 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar