Рўза фарқи ҳақида

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ва аҳли китобларнинг тутган рўзаси ўртасидаги фарқ саҳарлик қилмагидадир дeганларининг маъноси қандай?
2. Агар иложсизликдан рўза тутолмай қолиб кeтишдан қурқиб(масалан мeҳмонда мeзбонларни бeзовта қилмаслик мақсадида) саҳарлик қилмасдан оғиз ёпиш дуосини ўқиб рўза тутса жоизми? Ҳар доим эмас?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Улар саҳарлик қилмас экан. Шу ерда бир нарсани унутмаслик керак. Халқ орасида “бир хўплам сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш керак” деган гап бор. Бу саҳарлик вақти чиқмаган бўлса шундай қилиш керак. Бамдод вақти кирган бўлса, бир хўплам ҳам сув ичмаслик керак. Акс ҳолда ўша куни тутган рўзаси адо бўлмай зиммасига қазосини тутиш вожиб бўлади. 2). Жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:44 | Савол-жавоблар | 148 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar