Қурбонлик аташ ҳақида

Ассалому алайкум! Бир неча ой аввал синглим фарзандли бўлди. Куёв эса синглим туғруқ уйидан келгач "Фарзандларим (синглим эгизак кўрган) чилласи чиқса қўй сўйаман" деб қурбонлик атаган. Лекин мана деярли 6 ойки қурбонлик қилинмади. Синглим 3 ой қишни қизлик уйида ўтказди ва март ойида уйига (келинлик уйига) кетди. Қайнонасиникига боргач фарзандларидан бирини соғлиги ўзгарди. Ота-онам "куёв ҳаммани олдида қурбонлик атаган лекин қурбонлик қилинмади" деб айтишяпти. Саволим сундан иборатки: қурбонлик аталса-ю бажарилмаса қандайдир ноҳушлик (Худо кўрсатмасин) бўлиши мумкинми. Катталарда шундай гап борку ахир. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Унга боғлиқлик жойи йўқ. Лекин зиммасига лозим қилиб олган бўлса, назрини бажарсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:58 | Савол-жавоблар | 138 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar