дўстик

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Устоз. Мени икки дўстимни урушиб қолгани хавотирга солди, биринчи дўстим ишлари яхши эди иккинчи дўстимга қўлидан келганча ёрдам қиларди деярли ҳар куни иккаси бирга эди иккинчи дўстим намозхон бўлгани учун биринчи дўстим уни яхши кўрарди, орада иккинчи дўстим биринчи дўстимдан қарз бўлиб қолди бериш вақти келганда беролмади лекин биринчи дўстим ундан сўрамади, ўзига керак бўлганда ҳам сўрамади, пули бўлганда берарди яхши одам бу дерди яна  деярли ҳар кун иккинчи дўстим хизмат айтса қиларди тақдир экан биринчи дўстимни ишлари орқа кетиб иккинчи дўстимни ишлари юришиб кетди ва биринчи дўстим иккинчи дўстимдан қарз бўлиб қолди ва вақтига беролмади лекин биринчи дўстим жуда керак деб буни қилган яхшиликларини бир четга суриб кераксиз гаплар айтиб пулини талаб қилиб олди ва бундан умуман хабар олмади Аллоҳга шукр хозир биринчи дўстим ишлари қайтиб жойига тушиб қолди энди у иккинчи дўстимдан қилган хизматларини ҳаққини бер деб талаб қилмоқда сан манга эмас пулимга дўст бўлгансан мунофиқсан қилган хизматларим пулини бер деб иккинчи дўстимдан талаб қилмоқда пулни олиб масжидга бераман бунга бир тийн ҳаққимни  қолдирмайман деб туриб олган уни нима деб қайтаришни билмаяпман, сан Аллоҳ учун қилгансан савобини қиёматда оласан десам ҳам, берсин уни савоби керак эмас, мани сан дўстимсан деб намози билан алдаб келган пулларни олиб масжидга бераман деб туриб олган биринчи дўстимга нима деб маслаҳат берай ушбу иши тўғрими Устоз?  Нега мусулмонлар орасида иккинчи дўстимга ўхшаганлар кўпайиб бормоқда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло инсонни қилган хар бир яхшилигини банданинг ўзига Аллоҳнинг розилиги учун қилганми, ёки бир кун мен ҳам шу ҳолатга тушсам қайтаради дегани ёки бошқа бирор бир мақсадда қилганми имтиҳон қилиб кўради. Етим боқиб олган кишиларга етимдан ўз фарзандидан кўрмайдиган озорларни кўрсатади. Бундан мақсад банданинг қилган ишини нима мақсадда қилганини ўзига кўрсатиб қўйишдир. Шунинг учун инсон ҳеч бир амалини Аллоҳдан ўзга учун қилмаслик керак. Яхшилик қилинган инсондан ёмонлик қайтганида ҳам “мен бу ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилиб, савобини олганман. Бошқасига парво қилмайман” дейиши керак.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:31 | Савол-жавоблар | 156 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar