Фолбинга қизиқишини қандай йўқотсам бўлади?
Ассалому алайкум! Ҳуматли устозлар, менинг оилам жуда катта. Уларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳни танийди, аммо фолбинлик балосини йўқота олмаяпман. Мен кўп айтаман, лекин натижаси бўлмайди. Уларнинг фикрларига ўрнашиб қолган “фолга борма фолсиз турма, ота боболаримиз қилиб келган иш, биз ҳам шуни қилишимиз керак” деган гаплари бор. Илтимос сиздан ёрдам беринглар, уларни қайтариш учун қайси китобдан фойдалансам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб «Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишлар ҳақиқати» китобини ўқиб беринг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:22 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром