Акциядорлик ва Форeх хакида
Ассалому алайкум! Устозимиз издошлари. Аввалам бор сизларни хайрли ишларингиз учун Аллохдан мадад сурайман. Сизларга саволларим куйидагилардан иборат. <ол> <ли>Акционерлик хакида. Мен хозирги кунда бир хорижий компанияни маълум микдоридаги акцияларига эгалик килмокдаман. Асосий даромадим шу акциялардан келадиган дивидендлар хисобига. келадиган даромадимдан закот чикараман. бунга алохида жиддий эътибор бераман. Умуман олганда дивиденд га шариатимизни хукми кандай? эшитишим буйича осон пул топишдан динимиз кайтарар экан. Агар бу иш динимизда жоиз булмаса, нима маслахат берасиз?ли> <ли>Форeх да савдо килиш. бу масалада хам ечим топишимга ердам беришингизни сурайман. бу иш билан 2 йилдан бери шугулланаман. аввалига тажрибасизлигим натижасида, моддий зарар курдим. кейинчалик бу сохада дарсликлардан, соха мутахасислари билан фикр алмашиб, уз устимда ишлаб хозирда акл билан савдо килиб, фойда килишни бошладим. Бу усулда пул топишим мумкинми?ли> ол>
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Акциядорлик жамияти ҳалол нарсаларнинг савдоси билан шуғулланиши керак. Форекс умуман жоиз эмас. ШИРКАТЛАР ВА ҲИССАЛАРНИНГ (АКЦИЯЛАРНИНГ) ЗАКОТИ Ширкатлар (яъни компаниялар, шерикчилик асосида ташкил қилинган корхоналар) ҳар хил бўлади: ишлаб чиқарувчи ширкатлар; хизмат кўрсатувчи ширкатлар; тижорат ширкатлари. Шунга кўра, улардан закот чиқариш турлича бўлади. Ҳар бир ширкатдан закот чиқариш вожиб эмас, балки ҳар бир ҳиссадор алоҳида закот чиқаради ёки ҳиссадорлар ширкатни вакил қилган бўлсалар, ширкат уларнинг номидан закот чиқаради. Ишлаб чиқарувчи ширкатлар бино, улов, асбоб-анжомлар каби ҳожати аслия бўлган нарсаларидан эмас, балки ишлаб чиқарган маҳсулоти ва хомашёсидан закот чиқаради. Хизмат кўрсатувчи ширкатлар ҳам ҳожати аслиядан эмас, даромаддан закот чиқаради. Тижорат ширкатлари ҳам ҳожати аслиядан закот чиқармайди, лекин сармоянинг ҳаммасидан закот чиқаради. Ҳиссалар (акциялар) билан муомала қилишнинг шаръий ҳукми шуки, ҳисса (акция) ширкат мол-мулкининг бир қисмидир. Унинг фойда ёки зарар кўриш эҳтимоли бор. Агар ширкат фойда кўрса, ҳисса ҳам фойда кўради, зарар кўрса, зарар кўради. Мана шу ҳиссанинг эгаси ширкатнинг шерикларидан ҳисобланади, яъни у ширкат мол-мулкининг бир қисмига эгадир. Унинг эгалиги ўз ҳиссасининг миқдорига қараб бўлади ва ўша ҳиссанинг эгаси қачон хоҳласа, уни сотиш ҳуқуқига эгадир. Ҳиссанинг исмий (номинал) қиймати бор. Бу қиймат биринчи марта ҳисса чиқарилганда белгиланади. Ҳиссанинг бозор нархи ҳам бор. У бозорга қўйиб, қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги олди-берди муомалаларига қараб аниқланади. Ушбу ҳиссаларнинг ҳалол ёки ҳаромлиги ҳақидаги ҳукм ширкатларнинг фаолият турига қараб чиқарилади. Агар ширкатнинг асосий фаолияти шаръан ҳаром иш бўлса, бундай ҳолатларда ҳиссалар ҳам ҳаром бўлади. Шунингдек, ҳаром йўл билан муомала қиладиган ширкатнинг ҳиссалари ҳам ҳаром бўлади. Агар ҳиссалари сотиб олинган ширкат ўзида бор нарсаларнинг закотини ҳиссадорлар томонидан вакил сифатида чиқарган бўлса, ҳиссадор шахс ёки ҳиссадор ширкатнинг иккинчи марта ўша нарсадан закот чиқаришининг кераги йўқ. Чунки ҳиссадор ҳам закот чиқарса, закот икки тарафлама олинган бўлиб қолади. Агар ҳиссада тижорат мақсади йўқ бўлса, унинг закоти юқоридаги тарзда чиқарилади, яъни ҳар ким ўзи алоҳида чиқаради. Агар ҳиссалар тижорат мақсадида чиқарилган бўлса, закот беришда тижорат моли каби муомала қилинади. Ҳар бир ҳиссанинг бозордаги нархи белгиланади, кейин ундан закот чиқарилади. Агар ўша ҳиссанинг бозор нархи арзон бўлса, ортиб қолган нарсани бошқа молларининг закотига қўшиб чиқаради ёки келаси йилги закотига олдиндан бериш шаклида берилади. Ширкат закот чиқармайдиган бўлса, ҳиссадор қуйидагича закот чиқаради: агар ҳиссани тижорат ниятида сотиб олган бўлса, худди тижорат моли каби, унинг бозор нархидан 2,5 фоизи миқдорида, яъни қирқдан бир улуши закот вожиб бўлади. Закот вожиб бўлган куни мазкур ҳиссанинг бозордаги нархи қанча бўлса, шундан 2,5 фоизи олинади. Ҳиссадор «Мен заводга ҳиссадор бўлдим, заводга тушган фойдадан оламан, акциямнинг ўзини сотмайман», деб ният қилган бўлса, қуйидагича закот беради: агар ширкатнинг ҳисобида нақд пуллар, тижорат пуллари, қарз олган одамлардан оладиган ҳақлари каби закот берадиган моллари бўлса ва ҳиссадор ўша молларининг қанча эканини билмаса, аниқлашга ҳаракат қилади. Агар аниқлашнинг имкони бўлмаса, ҳиссадор имкони борича чамалаб кўради. Ўз ҳиссаларини закот молларига қўшиб, закот беради. Аммо ширкат қарздор бўлиб, унинг мулклари қарзидан кам бўлиб турган бўлса, бермайди. Ширкатнинг закот чиқарадиган моллари бўлмаса, келаётган фойда ҳисоб-китоб қилиниб, ўша фойдадан закот чиқаради. (“Мўминнинг нажоти” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:36 | Савол-жавоблар | 127 | Ҳалол ва ҳаром