Тақдир иймон Аллоҳнинг сифатлари

Ассалому алайкум! Ҳидоят ҳақида. Ҳидоят Аллоҳдан. Аллоҳ ҳидоят қилмаганда ҳамма дўзахиймиди ҳеч ким ўз ҳоҳиши билан иймонга келмайдими. Ҳаётда имкон берилади кимдир иймонни кимдир куфрни танлайди. Ўша кофирни Аллоҳ қалбини динга мойилсиз қилиб яратганми. Аввал бошга қайтадиган бўлсак шу нарса келиб чиқади.У ширк келтириши керак эди Яъни Аллоҳ уни қалбига шуни иймонни бермаган у ҳудди дўзаҳ учун яралгандай. Ҳўп шундай экан бу ерда Аллоҳни бир неча сифатлари топилмаябди Раҳмдиллик Ўз бандаларига меҳрибон Зулм қилмаслиги Мағфирати азобидан биринчи бўлгани. Шу нарсани тушунтириб берилар илтимос!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Қосос” сурасида марҳамат қилади : إِنَّكَ لَا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَن يَشَاء وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ۝ 56. Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билувчидир. “Наҳл” сурасида : وَلَوْ شَاء اللّهُ لَجَعَلَكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَلكِن يُضِلُّ مَن يَشَاء وَيَهْدِي مَن يَشَاء وَلَتُسْأَلُنَّ عَمَّا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ۝ 93. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, сизларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кимсани залолатга кетказадир ва хоҳлаган кишисини ҳидоят қиладир. Ва албатта, қилиб юрган амалларингиздан сўралурсизлар. Юқоридаги оятларда Аллоҳ Ўзи хоҳлаганини ҳидоятга бошлаб, Ўзи хоҳлаганини залолатга бошлаши айтилган. Бошқа ўринда эса кимни ҳидоятини, ёки кимни залолатини хоҳлашини ҳам айтиб ўтган. “Роъд” сурасида : وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَنْ أَنَابَ۝ 27. Ўзига тез қайтадиганларни ҳидоят қилур», – деб айт. “Тавба” сурасида : وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ۝ 109. Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас. “Моида” сурасида : إِنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ۝ 67. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас. “Мунафиқун” сурасида : إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ۝ 6. Албатта, Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят этмас. “Ғофир” сурасида :  إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ مُسْرِفٌ كَذَّابٌ۝ Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошган ва каззоб шахсни ҳидоят қилмас. “Юсуф” сурасида : ذَلِكَ لِيَعْلَمَ أَنِّي لَمْ أَخُنْهُ بِالْغَيْبِ وَأَنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي كَيْدَ الْخَائِنِينَ۝ 52. «Бу йўғида унга хиёнат қилмаганимни ва албатта, Аллоҳ хоинларнинг ҳийласини тўғриликка йўлламаслигини билиши учундир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/savol/41566

26 Май 2022, 10:17 | Савол-жавоблар | 172 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar