Қандай тушунтирай?

Ассалому алайкум Устозлар.. Аллоҳ , Сизлардан рози булсин.. 1-  Динимга хавф солиб турган одам гуноҳиш қилаётканда ундан (гунохдан) қайтариш менга фарзми? У Инсон мени яқиним ота онам булиши ҳам мумкун…  2- Мени ота онам намозга рухсат бермайди. Албатта бу ота онамнинг илмсизликларидан. Аллоҳга қасам мен ота онамни яхши кўраман.  Ҳеч қанақа тушинтириш фойда бермади ва ҳозирда намозни улардан ҳоли бўлганимда ўқий оляпман.  Гоҳида вақтидан кечикиб гоҳида ўз вақтида. Илтимос маслаҳат беринглар. Ёшим 20 да.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сизга ўша гуноҳдан огоҳлантириб қўйиш фарз. Қайтариш шарт эмас. Чунки етказиб қўйиш бандадан, натижа эса Аллоҳ таолодандир. Кутилган натижа бўлмаса тушкунликка тушмаслик керак, чунки бу ҳолат “Натижага эришиш мени ишим эдику, лекин мен қила олмадим” деган фикрга олиб келади. Бу эса Аллоҳ таолонинг худудига ўтиш ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларни ҳидоятга чақирганларида улар рад жавобини беришди. У зот қаттиқ тушкунликка тушдилар, шунда Аллоҳ таоло “Юнус” сурасида : وَلَوْ شَاء رَبُّكَ لآمَنَ مَن فِي الأَرْضِ كُلُّهُمْ جَمِيعًا أَفَأَنتَ تُكْرِهُ النَّاسَ حَتَّى يَكُونُواْ مُؤْمِنِينَ۝ 99. Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг барчаси иймонга келар эдилар. Ёки сен одамларни мўмин бўлишга мажбурлайсанми? Сен ҳамманинг бирдай мўмин бўлмаганига кўп ҳам куюнаверма. Уларнинг ҳаммаси иймонга келиши шарт эмас. Агар шу нарса зарур бўлганда, Аллоҳ таоло уларнинг ҳаммасини аввал бошдан мўмин қилиб яратар эди ёки мўмин бўлишга мажбур этар эди. Ҳа, «Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг барчаси иймонга келар эдилар». Лекин барча ҳикматларнинг соҳиби бўлган У Зот бундай қилмади. Инсонни яхшилик ва ёмонлик, иймон ва куфрга лаёқат билан яратди. Унга у ёки бу йўлни танлаб олиш ихтиёрини берди. Аллоҳ инсонга тўғридан нотўғрини ажратадиган ақл ҳам берди. У Зот ақлларга энг осон йўлни кўрсатиш учун пайғамбарлар юборди. Китоблар нозил қилди. Яъни ҳар бир одамнинг тўғри йўлни топиб олишига ҳар жиҳатдан имконият яратди. Ана ўша омиллар орқали ҳар бир одам тўғри йўлни топиб олиши ёки аксинча, ақлини ишлатмай, залолатда қолиши ҳам мумкин. Шундай қилиб, иймон иши ихтиёрли бўлди. «Ёки сен одамларни мўмин бўлишга мажбурлайсанми?» Йўқ, албатта, иймон иши қалбга боғлиқ. Бу борада мажбурлаш фойдасиздир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). деб марҳамат қилди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:35 | Савол-жавоблар | 131 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar