Қуръон ёзилган қоғозлар

Ассалому алайкум! Қуръон оятлари ёзилган варақларни нима қилсам бўлади? Ўқиб ўрганиш учун кирилчада ёзилган ҳозир жуда кўпайиб кeтган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуръон ва диний илмлар ёзилган китоб ва қоғозлар мўминнинг муқаддас нарсаси ҳисобланади. Шариатимиз бу каби китобларни улуғлашга, таҳоратсиз ушламасликка буюрган. Ким нимани қанчалик қадрласа Аллоҳ таоло унга ўша нарсанинг баракотини насиб қилади. Имом Раббоний бир кун ҳожатхонага кирганларида қўлларига қаламдан бир нуқта ҳосил бўлганини кўриб, тезда ташқарига чиққан эканлар ва “бу ҳам илмга тегишли” деб уни ўчириб, сўнг қайта таҳоратга кирган эканлар. Али розияллоҳу анҳу : “Мен қоғоз юкланган туяни таҳоратсиз етаклашдан ҳаё қиламан” деган эканлар. Аллоҳ таоло уларга қанчалар илм-маърифат бергани ҳеч кимга сир эмас. Албатта бу каби гаплар бир жинс бўлатуриб бир-бирига никоҳланувчи ёки уларнинг муҳитида улар билан бирга яшовчи оддий инсоний қадриятни ҳам фарқига бормайдиган кишиларга кулгили туюлиши мумкин. Аллоҳ таоло уларнинг қалбларини кўр қилган бўлса, нима ҳам қила олардик... Валлоҳу аълам! https://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/gunohlar/625-ishga-yaro-siz-olga-kelgan-oyat-va-adislar-jozilgan-kitob-va-varo-lar

26 Май 2022, 11:32 | Савол-жавоблар | 149 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar