Бошқа одам учун намоз

Ассалому алайкум! Бировнинг ўрнига намоз ўқиш мумкин эмаслиги ҳақида хабарим бор. Агарда менинг яқинларимдан бири намоз ўқий олмайдиган даражада (яъни барча нарсаларни унутган) касал бўлса, мен уларни ўрнига ҳам намоз ўқишим мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Яқин одамингизга бунчалик меҳрибон бўлишингиз таҳсинга лойиқ. Ўзингиз айтиб ўтганингиздек бировнинг ўрнига намоз ўқиш шариатимизда йўқ. Мабодо ўқисангиз шариатга янгилик киритган бўласиз. Бу нарса ташқи тарафдан арзимас нарсага ўхшаб кўрингани билан чуқурроқ ўрганиб чиқилса, динга қўшимча қилиш бўлиб қолади. Шунинг учун бундай қилмаслик керак. Қолаверса айтишингизга кўра у одамга намоз фарз бўлмайдиган даражада экан. Аллоҳ қиёматда бўладиган ажрини кўпайтириб берсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:46 | Савол-жавоблар | 127 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar