Ҳарамда қазо намози

Ассалому алайкум! Маълумки Ҳарамда 1 ракъат ўқилган намоз, оддий масжидда ўқилган намоздан юз минг марта савобли. Агар қазо намозини ўқиса ҳам шунақа савобга эришадими? Ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Савоб борасида эришади. Лекин кунлик қазолар эътибори билан бир вақт намознинг қазосини ўқиган бўлади. Бир марта қазо ўқиб, бир умрли қазоларимдан қутилдим дейиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:49 | Савол-жавоблар | 163 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar