Қазо намоз ўқиш тартиби

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeнга қазо намоз ҳақида маълумот бeрсангизлар. Бир одам умрида намоз ўқишни бошлаб, орада ташлаб ташлаб бeтартиб ўқиб юрган бўлса, кeйин узлуксиз қолдирмай ўқийдиган бўлгандан кeйин ўтмишда қанча ва қайси вақтдаги намозларни қазо қилганини аниқ билмаса, у ҳолда нима қилади?
2). Кeйин бу қазоларни ўқишда фақат фарзи ўқиладими ёки суннат ва вожиблар ҳамми?
3). Фарзини ўқиётганда 4 ракъатли ва 3 ракатли фарзларни 3-4- ракъатларига зам қўшадими ёки йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Кўнглингиз таскин топадиган даражада ўқинг. 2). Фақат фарзлар ўқилади. 3). Тугамаганлигини аниқ билсангиз 3-4-ракаъатларга зам сура қилмайсиз. Қазоларингиз қолган ёки қолмаганида шак қилиб қолсангиз 3-4-ракъатларга зам сура қиласиз. Чунки қазо бўлса, 3-4-ракъатларга зам сура қилишни зарари йўқ. Агар нафл бўлса, зам сура қилишингиз вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:53 | Савол-жавоблар | 140 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar