Мавсумий аллергия

Ассалому алайкум! Айрим саволларимга жавобини фикх сахифасидан тополмадим.

Салкам 10 йилдан бери аллергия касали билан оғрийман. Совука аллергиям бор, баданим совукни сезиши билан ёки бурнимдан совуқ хаво кириши билан қаттиқ йўтал тутади. Кузни совуғидан токи бахорни иссиқ кунлари келгунича томоқ бурними ўраб юраман. Ишхонада тахоратни ховлида оламиз (махсус хона йўқ) иссиқ сув бўлгани билан қўл-бетимда сув музлаб йўтал тутади. Баъзида тахоратим жойнамозга етмай бузилади. Баъзида намоз ўртасида. Шунда чиқиб таяммум қилиб давом эттирсам бўладими?

2). Жойнамозга йуталдан қайъ қилиб томса, нам матохда артиб давом эттирса бўладими? Мен ибодатдан қочаётганим йўқ. Ойлигимга дори оламан айримларини, етмаса касалга сабр қиламан. Ишламасам бўлмайди. Шунга маслахат беринглар. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!1). Таҳорат қилиш жуда ҳам осон бўлиб, уни ётоқхонанинг ичида бажариш ҳам жоиз. Ярим литр сув олиб, оддий чилопчинга таҳорат қиладиган аъзоларни озгина-озгинадан яхшилаб ишқаб таҳорат қилиш мумкин. Бир бор баданга сув етса таҳоратни фарзи адо бўлади. Совуқ зарар қилмаслик учун заруратан юз-қўлни ювгач артиб, кейин бошқа аъзоларни ювиш ҳам мумкин.2). Бўлади. Валлоҳу аълам!

28 Апрел 2022, 19:33 | Савол-жавоблар | 136 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar