Бензин сотиш жойида
Ассаламу алайкум! АЁҚШда бензин ўлчовли махсулот бўлгани учун аниқ ўлчаб қуйиб беришнинг иложи йўқ ва бензин учиб камаювчи модда. Шуларни инобатга олиб Госстандарт тамонидан 50литр бензиндан 250мл гача кам қуйишга рухсат берилган ва бу доимий (махсус идишга қуйилиб) текшириб турилади ва бу мижозлардан яширилмайди сўраганда айтилади. Рухсат берилганига 50литр дан 250мл доим кам қуйилгани учун йиғилиб кўп миқдорни ташкил қилиши мумкин. Шундай жойда ишлаётган одам ишхонани бошқа ботил ишларини билиб қолса ишни давом эттириши дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Одамларни ҳаққини уриб қолгани учун қиёматда жавоб беради. Бир литри 2.800 сўм деб ёзилганидан кейин камитмасдан қуйиб бериши шарт. Инсон омили аралашмасдан, табиий жараёнда ортиб қолган бензин бўлса, унинг харажатини топаётган фойдасидан чиқарсин. 2). Гуноҳ қилишларида ёрдам бериши керак бўлса, ишдан бўшаши керак. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 20:28 | Савол-жавоблар | 176 | Молия ва тижорат