Васият
Ассалому алайкум! Узтозлар, менга маслахатингиз жудаям зарур. Мен оилам билан 1 хонали кўп қаватли уйларда турамиз. Яна худди шунақа уйимиздан битта бор. Онам (Худо раҳматига олган бўлсин) уйингни сотмагин деб васият қилиб кетганлар. Мен ҳозир сотишга мажбур бўлаяпман. Чунки 2 та фарзандим бор, яқинда 3-сига кўпайиш арафасидамиз. Болаларимни келажагини ўйлаяпман. 1 хонали уйда тиқилиб қолмайлик деяпман. Лекин аёлим васият нима бўлади деяпти. Саволим шуки иккала уйни сотиб каттароқ уй олсам бўладими? Васиятни бажаролмаганим учун гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай васиятга амал қилиш шаръан вожиб эмас. Ўз ихтиёрингизга ҳавола. Фуқаҳолар яшаб, фойдаланиб турилган уйни сотиб тижоратга тикишда унинг баракаси бўлмайди – деганлар. Сотиб бошқа уй олиш эса ихтиёрингиз. Маҳрум бўлмаслик учун аввал янги уйни олиб кейин сотсангиз янада яхши. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 23:24 | Савол-жавоблар | 180 | Оила ва турмуш