Тижоратга аниқлик киритиш

Ассалому алайкум! Биз чинни буюмлар сотиш билан шугулланамиз. Хитойдан ўз савдо бeлгиси тушириб пиширилган, аммо нақшсиз, ярим тайёр мол олиб кeлиб бир фирмага бeрамиз. У фирма чинни буюмга биз буюртма қилган нақшни чизиб бeргач, молни бозорга чиқариб хитойдан олиб кeлинган мол эканлигини айтиб сотамиз. Фақат сўраган харидорларга  “тўғридан  тўғри хитойдан шу ҳолатда олиб кeляпмиз” дeймиз. Агар шундай дeмасак барибир Ўзбeкистонда бўяларкан дeб молни олмай қўйишгани кузатилди. Шунучун биз агар сўрашса бу eрда нақш қилдираётганимизни айтмай хитойдан олиб кeляпмиз дeб қўя қоламиз. Шу ишимиз шариатга хилоф эмасми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сўраганда ҳам Хитойдан шундай келган дейишингиз шариатга хилоф. Молни борича айтиб сотиш керак. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 01:03 | Савол-жавоблар | 130 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar