Кепка кийиш

Ассалому алайкум! Устоз мен бир домладан “Ким бу дунёда кепка кийса у дунёда дўзахий бўлармиш” деган гапни эшитдим. Кепкани қуёшдан сақланиш ёки юзида бирор нуқсони борлигидан кийса ҳам шундай бўладими? Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Ким бу дунёда кепка кийса у дунёда дўзахий бўлармиш” деган гап нотўғри. Динимизда, бир одамни "дўзахи" дейиш учун оят-ҳадисларда келган далиллар топилиши керак. Лекин у далиллар ичида "Кепка кийса" деган гап йўқ. Мабодо “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ҳам улардандир” деган ҳадисни далил қилмоқчи бўлса, кепка бошқа дин вакилларининг хусусий киймлари сафидан чиқиб, ҳозирда оммавийлашиб кетган. Худди кастюм ва шимлар каби. Валлоҳу аълам.

29 Апрел 2022, 04:41 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar