Ўтириб ўқиш масаласида
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда юртдошларимиз орасида коксартроз(тос суяги билан боғланган сон суяги бошчасининг емирилиши) касаллиги билан оғриганлар сони коронавирусдан кўпайиб кетди. Шу жумладан менда ҳам. Бу ҳолатда юрганда фақат қўлтиқтаёқ(ҳасса эмас) билан юриш, намозни оёққа юк туширмаслик мақсадида ўтириб ўқишлик мутахассис врачлар томонидан тавсия этилди. Чунки қиёмда ҳам, саждада ҳам суякда зўриқиш(напряжение) пайдо бўлади. Республика бўйича бу касаллик кенг авж олган, касаллик босқичига қараб сон суягининг бошчасини кесдириб, ўрнига сунъий бошча(протез) қўйдираётганлар ҳам бор. Ушбу ҳолат бўйича намоз ўқиш учун тавсия берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар рукуъ ва саждага қодир бўлмаса, ҳудди ташаҳҳудда ўтирган каби чап оёғини тўшаб, ўнг оёғини тик қилган ҳолда ўтиради. Бу энг афзалидир. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, хоҳлаган суратда ўтиради ва рукуъ ҳамда саждаларни боши билан ишора қилади. Бунда рукуъ учун бошини озроқ эгса, сажда учун кўпроқ эгади. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг:https://fiqh.uz/maqola/349
18 Июл 2022, 23:40 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз