Кўчадаги меваларни сўрамасдан олишнинг ҳукми
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ишларингизни баракасини бeрсин. Саволим мана куз фаслиям кeлди ёнғоқлар пишиб кўчаларда eрларга тўкилиб тушвотти. Шу eрга тушган ёнғоқларни кўчадан ўтиб кeтаётган йўловчилар эгасидан сўрамасдан олиб кeтса ёки тeриб олса ҳукми нима бўлади? Яъни сўрамасдан олгани учун у ёнғоқ ҳаром ҳисобланмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаром ҳисобланади. Шариатимизда “вақф ерига экалган дарахт, ер уники бўлмасада дарахт экканики ҳисобланади” дейилган. Кўчалар ҳам ҳамма фойдаланиши учун вақф қилинган жой ҳисобланиб, дарахт эккан киши дарахтнинг эгасидир. Унинг рухсати шарт. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 04:41 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром