Ғусл ўрнига таяммум
Ассалому алайкум! Авваламбор саволим учун узр сизга саволимни тушинарли қилиб етириб бераман деган умитдаман. Мен турмушга чиқганман келинлик уйимда қишнинг совуқ кунларида ғусл қилишга умуман шароит йўқ уйимизда газ йўқ фақат ётоқҳонамизни печда иссиқ қиламиз бошқа ҳоналарда ҳаммасида уйдагилар уҳлайди ғусл олишга ванна ҳонамиз йўқ ошхонамиз ҳам жуда совуқ бўлади. 5-6 ой ғусл қилишга шароит бўлмай қолади. Саволим шуки ғусл ўрнига таяммум қилса бўладими ёки ғусл қилиш шартми? Агар ғусл қилиш шарт бўлса ҳонамда ғусл қилсам турмуш ўртоқимни ёнида олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилиш учун кўп нарса керак эмас. Ўша ётоқхонангизга каттароқ тоғора ва сув олиб киринг. Зарур бўлганда сувни печда иситиб, ғусл қилаверасиз. Сизларда таяммум қилиш учун узр йўқ. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 09:28 | Савол-жавоблар | 165 | Таҳорат